15мар

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи.

Республика ихтисослаштирилган рухий-саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари, т.ф.д., проф. Зарифжон Шарипович Ашуров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-196-сонли Қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва Марказнинг 2024 йил иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида амалий ташриф билан 2024 йилнинг 14-15 март кунлари Хоразм вилоятига келди ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Р.Тангрибердиев ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари У.К.Абдуллаев билан учрашди.
Учрашув давомида вилоятда руҳий саломатлик муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида илмий марказни кафедра ва оилавий шифокорлар билан интеграциясини яхшилаш, туман тиббиёт бирлашмаларида Руҳий саломатлик бўлинмаси ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Бу тўғрида барча туман тиббиёт бирлашмаси бошлиқларига тегишли кўрсатмалар берилишига келишиб олинди. Вилоятда рухий саломатлик масалалари буйича идоралараро Кенгаш ташкил қилиб махалла фаоллари, ИИБ ходимлари, хар бир махалладаги хоким ёрдамчилари ўрта ва олий таълим ташкилотлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан хамкорликни яхшилаш тўғрисида тавфсиялар берилди. Шунингдек учрашувда келгусида амалга оширилиш лозим бўлган режалар тўғрисида фикр алмашилди. 
Республика ихтисослаштирилган рухий-саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари РИНИАТМ Хоразм вилоят мимтнақавий филиалига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-244-сонли Қарори ижроси ва вилоят ахолисига кўрсатилаётган наркологик хизмат, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-644 сонли қонунига биноан махсус мажбурий даволаниш бўлимида даволанаётган беморларни мехнат терапиясига жалб қилиш ишлари бўйича маслахатлар берди. Сохага доир турли масалалар, амалдаги қарор ва буйруқлар ижроси тўғрисида шифокорлар билан гаплашиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.