Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни!!! (Хоразмда катта тадбир)
РИНИАТМ Хоразм вилояти минтақавий филиали.
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят минтақавий филиалининг шифокор наркологлари 26 июн халқаро гиёхвандликка қарши кураш куни муносабати билан гиёхвандликнинг инсон организмига салбий таъсирлари ва ижтимоий хавфи тўғрисида Хоразм вилоят телерадиокампаниясида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Саломат бўлинг” токшоусида, “Ассалом Хоразм” ва "Саломатлик сирлари" кўрсатувларида қатнашдилар.


Сана муносабати билан филиал шифокорлари томонидан Хоразм радиосида сохага доир чиқишлар қилинди.
Филиал шифокорлари режага мувофиқ олий ва ўрта таълим муассасаларида ва бошқа ташкилотларда гиёхвандликнинг зарарли оқибатлари тўғрисида маъруза ва давра сухбатлари ўтказишди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олидилар.
Шунингдек филиал тиббий ходимлари Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари билан хамкорликда ахоли ва уюшмаган ёшларни қамраб олиш мақсадида вилоят марказининг одам гавжум бўладиган жойлари яни истирохат боғи, марказий дехқон ва буюм бозори, “Тўмарис нур” савдо мажмуасида катта профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларини таъсирчанлигини ошириш мақсадида чекишнинг зарарли оқибатларини ёритиб берувчи 3000 дан ортиқ таркатма материал (буклет) лар тарқатилди.
26 июнь бутунжахон гиёхвандликка карши кураш куни муносабати билан жойларда спорт мусобоқалари уюштирилди. Шунингдек талаба ёшларни ва Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимларини жалб қилган холда филиалда даволанаётган беморлар ва филиал тиббий ходимлари билан биргаликда филиалнинг ўзида мини фудбол мусобоқаси ўтказилди ва ғолиблар муносиб совғалар билан тақдирландилар.

Профилактик тадбирлар режа асосида давом қилдирилмоқда.
Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya


